@Rivoyatlarbot
menu
person

Ассалому алайкум азизлар! Rivoyatlar Media Tv қошида аудио муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилувчи "Nasheed Sound (Distribution of Uzbek Nasheeds)" йўналишиташкил қилинди.

 

Муқоваларга қўйиладиган талаблар

1. Муқова (обложка) квадрат бўлиши керак, 3000х3000 пикселли ўлчамлари ва тегишли қониқарли сифатга ега бўлиши керак.
2. Муқова оригинал бўлиши керак, муаллифнинг рухсатисиз бошқа одамларнинг тасвирларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
3. Logo ва бошқа рўйхатдан ўтган савдо белгилари, шу жумладан сайтлар ва руҳсати йўқ тасвирлардан фойдаланиш мумкин емас. Мусиқа лойиҳаси ёки гуруҳнинг логотипи бундан мустасно.
4. Муаллифли ҳуқуқи билан ҳимоя қилинган объектлардан фойдаланиш мумкин эмас. Мисол учун: мултфилм белгилари, филмлар, компютер ўйинлари ва бошқалар.

 

Трек учун талаблар

1. Ушбу трек 100% сизники бўлиши керак (яъни муаллифлии ўзингизга тегишли бўлиши керак. Бошқаларни муаллифлик ҳуқуқини бузмаслиги керак, муаллиф рухсатисиз (қўл ёзма руҳсатнома бундан мустасно) инструменталлардан фойдаланиш тақиқланади. Трек WAV форматида 44100 сифатида бўлиши керак
2. Трекни ўзгартириб кавер ҳолатда чоп етиш учун муаллифнинг ёзма рухсати талаб қилинади.
3. Барча треклар профессионал сифатга эга бўлиши керак Сведения ва Мастеринг. "Nasheed Sound (Distribution of Uzbek Nasheeds)" композициянинг сифати пастлиги, қийматининг йўқлиги, мусиқачи ва дистрибюторнинг бошқа фойдаланувчилари касбига ҳурматсизлик туфайли релиз нашр етишдан бош тортишга ҳақли.

 

Facebook (Instagram) & YouTube Content ID учун маҳсус талаблар

Ушбу сайтлар қоидаларига кўра, Юкланган контент бутунлай ноёб бўлиши керак. Қуйидаги ҳолатларни ўз ичига олмаслиги керак.

- оммага очиқланган парчалар, семпллар ва нутқлар

- Бепул луплар, шунингдек товуш эффектлари (масалан, ҳайвон товушлари, табиат товушлари ва бошқалар).

- Учинчи шахслар томонидан яратилган лекин сизда муаллифлик ҳуқуқи бўлмаган ҳар қандай контент.

- Бундан ташқари ушбу платформаларда караоке версиялар ёки аллақачонлардир юкланган ва ўҳшашлиги бир ҳилликни ташкил қиладиган контентларга руҳсат йўқ.

 

 

Исм шарифингиз *:
E-mail манзилингиз *:
Мактуб мавзуси *:
Мактуб матни *:
Муқова (Обложка) *:
Трек (контент) *:

 

ҲАМКОРЛАРИМИЗ