@Rivoyatlarbot
menu
person

1.Ният қилиш

Намоз вақти киргач, таҳорат билан, пок кийим билан, покиза жойда туриб, қиблага юзланамиз ва ният қиламиз. Масалан, «Холис Аллоҳ учун бомдод намозининг икки ракъат фарзини ўқишга ният қилдим» деган мазмунда ният қиламиз. Имомга иқтидо қилган киши «шу имомга иқтидо қилиб» деб ҳам ният қиламиз. Ниятни пичирлаб, тилда ҳам айтиш мумкин, ичида айтиш ҳам мумкин.

2.Такбири таҳрима

Сўнг «Аллоҳу акбар» деб, қўлнинг бармоқларини ўз ҳолида очиқ тутиб, қулоқ баробарида кўтарамиз. Кейин ўнг қўлни чап қўлнинг устига қўйиб, киндик остида боғлаймиз.

Аллоҳу акбар.

Аллоҳ буюкдир.

اللَّهُ اكْبَرُ

3.Қиём

Агар имомга иқтидо қилган бўлсак, «сано»дан бошқа нарсани айтмаймиз.

«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, ва табарокасмука, ва тааъла жаддука ва лаа илааҳа ғойрук».

Маъноси: «Аллоҳим! Сени поклаб ҳамдинг билан ёд этаман. Сенинг номинг табаррукдир, кибриёинг улуғдир, Сендан ўзга илоҳ йўқдир».

سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، وَتَبَارَكَ اسْمُكَ، وَتَعَالَى جَدُّكَ، وَلَا إِلَهَ غَيْرُكَ.

Сўнгра ичимизда «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»ни айтамиз.

Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Маъноси: Қувилган шайтон ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман. Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).

ﺃﻋُﻮﺫُ بِاللَّهِ ﻣِﻦَ ﺍﻟﺸَّﻴْﻄَﺎﻥِ ﺍﻟﺮَّﺟِﻴﻢ بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Бир ўзимиз ўқиётган бўлсак, Фотиҳа сурасини ўқиймиз. Кейин ичимизда «Омийн» деймиз.

2. Алҳамду лиллааҳи Роббил ъааламийн.
3. Ар-роҳмаанир роҳийм.
4. Маалики явмид-дийн.
5. Иййаака наъбуду ва иййаака настаъийн.
6. Иҳдинас-сироотол мустақийм.
7. Сироотол-лазиина анъамта ъалайҳим ғойрил мағдууби ъалайҳим валад-дооллийн.

Маъно таржимаси:
2. Ҳамд оламларнинг Робби – Аллоҳгадир.
3. У Роҳман ва Роҳиймдир.
4. Жазо-мукофот кунининг эгасидир.
5. Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз.
6. Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин.
7. Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига: ғазабга қолганларникига ҳам эмас, адашганларникига ҳам эмас.

الْحَمْدُ لِلَّـهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ
إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ
اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ
صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلَا الضَّالِّينَ

Суннат, нафл, вожиб намозларнинг ҳар ракъатида, фарз намозларнинг эса биринчи икки ракъатида Фотиҳа сурасидан кейин зам сура, яъни бирор сура ёки узунроқ оят ёки камида учта қисқа оят ўқилади. (Қуйида мисол учун Нас сураси берилди.)

1. Қул аъуузу бирробин-наас.
2. Маликин-наас.
3. Илааҳин-наас.
4. Мин шаррил васваасил хоннаас.
5. Аллазии йувасвису фии судуурин-наас.
6. Минал жиннати ван-наас.

Маъно таржимаси:
1. Айт: «Одамлар Роббидан паноҳ сўрайман...
2. одамлар Подшоҳидан...
3. одамлар Илоҳидан...
4. беркиниб, кўриниб турувчи васвасачининг...
5. одамларнинг кўксларига васваса соладиганнинг...
6. жинлар ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан (паноҳ сўрайман)».

قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ
مَلِكِ النَّاسِ
إِلَهِ النَّاسِ
مِن شَرِّ الْوَسْوَاسِ الْخَنَّاسِ
الَّذِي يُوَسْوِسُ فِي صُدُورِ النَّاسِ
مِنَ الْجِنَّةِ وَالنَّاسِ

Фарз намозларнинг учинчи ва тўртинчи ракъатида Фотиҳа сурасидан кейин зам сура ўқилмайди.

4.Рукуъ

Фотиҳа ёки зам сурадан кейин такбир айтиб, рукуъга эгиламиз. Рукуъда болдирлар тик туради, икки қўл билан тиззаларни чангаллаб турамиз, тиззани букмаймиз, бошни эгмаймиз. Орқамиз ҳам текис туриши керак. Шу ҳолатда камида уч марта «Субҳаана Роббиял азийм» деймиз.

Субҳаана Роббиял азийм.

Маъноси: Улуғ Роббим нуқсонлардан покдир.

ﺳُﺒْﺤَﺎﻥَ ﺭَﺑِّﻲَ ﺍﻟﻌَﻈﻴﻢِ

5.Қиём

Намозни ёлғиз ўқиётган бўлсак, «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деб, қаддимизни тиклаймиз ва «Роббанаа, лакал ҳамд» деймиз. Жамоат намозида эса имом «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деймиз, иқтидо қилганлар эса ичида «Роббанаа, лакал ҳамд» дейди.

Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ. Роббанаа, лакал ҳамд.

Маъноси: Ким ҳамд айтса, Аллоҳ уни эшитади. Роббимиз, Сенга ҳамд бўлсин.

ﺳَﻤِﻊَ اللَّهُ ﻟِﻤَﻦْ ﺣَﻤِﺪَﻩُ
ﺭَﺑَّﻨَﺎ وَ ﻟَﻚَ ﺍﻟْﺤَﻤْﺪُ

6.Сажда

Қаддимизни тўлиқ тиклаб, тик туриб олгач, такбир айтиб, саждага кетамиз.

Саждага бораётганида аввал тиззани, кейин қўлни ерга қўямиз, кейин эса икки қўлнинг орасига бошимизни қўямиз.

7.Сажда

Саждада турганда қўлнинг бармоқлари қиблага қараб туриши керак. Пешона билан бурунни ерга теккизамиз, қўлтиқларимиз очилиб туради, қорин сонга тегмай туради. Оёқ бармоқлари ҳам қиблага қараб туради. Шу ҳолатда камида уч марта «Субҳаана роббиял аъла» деймиз.

Субҳаана роббиял аъла.

Маъноси: Олий Роббим нуқсонлардан покдир.

سُبْحَانَ رَبِّيَ الأأعْلَي

8.Жалса

Кейин такбир айтиб, саждадан бошни кўтарамиз ва чап оёқни ётқизи, унинг устига ўтирамиз. Ўнг оёқ тик ҳолатда қолади, бармоқлари қиблага қараб туради. Икки қўлимиз икки тиззанинг устида бўлади.

9.Сажда

Кейин такбир айтиб, иккинчи саждага борамиз ва камида уч марта «Субҳаана роббиял аъла» деймиз.

10.Қиём

Яна такбир айтиб, кейинги ракъатга турамиз. Саждадан туришда аввал бошни, кейин қўлларни, кейин тиззани кўтарамиз.

11.Иккинчи ракаъат

Иккинчи ракъат ҳам худди биринчи ракъатга ўхшаб ўқилади. Фақат бошида такбири таҳрима, сано ва «аъузу» айтилмайди. Фотиҳани ўқиб, сўнг зам сурани ўқиб, такбир айтиб рукуъга эгиламиз. Кейин туриб, такбир айтиб, икки марта сажда қиламиз.

12.Қаъда

Иккинчи ракъатнинг иккинчи саждасини қилиб бўлгандан кейин чап оёқ устига ўтирамиз, ўнг оёқнинг бармоқлари қиблага қараб тураверади. Ўнг қўлни ўнг тизза устига, чап қўлни чап тизза устига, бармоқларни ёйган ҳолда қўямиз. Кейин ташаҳҳуд ўқийди.

«Аттаҳиййату лиллаҳи вассолавату ват­той­йибат. Ассаламу ъалайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи вабарокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва аълаа ибаадиллааҳис солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ».

Маъноси: «Барокатли табриклар ва покиза салавотлар Аллоҳ учундир. Эй Набий! Сенга салом, Аллоҳнинг раҳмати ва баракаси бўлсин. Бизларга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман ва албатта, Муҳаммад – Аллоҳнинг Расули деб гувоҳлик бераман».

التَّحِيَّاتُ لِلَّهِ وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّبَاتُ، السَّلَامُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ، السَّلَامُ عَلَيْنَا وَعَلَى عِبَادِ اللهِ الصَّالِحِينَ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ.

13.Салом

Агар намози икки ракъатли бўлса, ташаҳҳуддан кейин салавотларни («Аллоҳумма солли...» ва «Аллоҳумма барик...»ларни) ўқиймиз.

«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа али Муҳаммад. Кама соллайта ъалаа Иброҳима ва ъалаа али Иброҳим. Иннака ҳамидум мажид.
Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа али Муҳаммад. Кама барокта ъалаа Иброҳима ва ъалаа али Иброҳим. Иннака ҳамидум мажид».

Маъноси: Аллоҳим! Иброҳимга ва Иброҳимнинг аҳли байтларига Ўз раҳматингни нозил қилганингдек, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оила аъзоларига Ўзингнинг зиёда раҳматларингни нозил қилгин! Албатта, Сен мақталган, улуғланган Зотсан!
Аллоҳим! Иброҳимга ва Иброҳимнинг аҳли байтларига Ўз баракангни нозил қилганингдек, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оила аъзоларига Ўз баракангни нозил қилгин! Албатта, Сен мақталган, улуғланган Зотсан!.

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ.

Сўнг бошқа дуоларни ўқиб, «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи» деб, ўнг ва чап томонларига қараб салом берамиз.

 

Ассаламу ъалайкум ва роҳматуллоҳ

Сизга тинчлик-омонлик, Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.

ﺍﻟﺴَّﻼﻡُ ﻋَﻠَﻴْﻜُﻢ ﻭَﺭَﺣْﻤَﺔُ اللَّهِ

Агар намоз уч ёки тўрт ракъатли бўлса, икки ракъатнинг ташаҳҳудини ўқиб бўлиб, кейин учинчи ракъатга турамиз ва худди иккинчи ракъатга ўхшатиб, намозни давом эттирамиз. Лекин учинчи ва тўртинчи ракъатларда фақат Фотиҳанинг ўзини ўқиймиз, зам сура ўқимаймиз. Тўртинчи ракъатнинг иккинчи саждасидан кейин ўтириб, ташаҳҳуд, салавот ва дуоларни ўқиб, икки томонга салом берамиз.

 

 СУРАЛАР