@Rivoyatlarbot
menu
person

19:37
70 ёшдан ошган кишиларга умра қилишга рухсат берилди

                       

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги 70 ёшдан катта кишиларнинг умра амалларини бажариши учун махсус илова орқали рухсат бериш тартибини маъқуллади. Бу ҳақда tass.ru манбасига таяниб, azon.uz сайти хабар берди.

Рухсат олиш учун эса коронавирусга қарши вакцинанинг ҳар икки дозасини олган бўлиш керак.

Шунингдек, 12-17 ёш оралиғида бўлган ва коронавирусга қарши эмланган болалар ҳам ҳаж ва умра амалларини адо этишлари мумкин бўлади.

Шу пайтгача бундай имконият фақатгина 18-70 ёш оралиғида бўлганларга берилаётган эди. Коронавирусдан тузалган, бироқ ҳали вакцина олишга улгурмаганлар ҳам умра қилиши мумкин.

Коронавирус пандемияси туфайли Саудия Арабистони умра сафарларини бир неча ойга тўхтатиб қўйган эди. Аввалига мамлакат фуқароларининг, ўтган йилнинг 1 ноябридан эса хорижликларнинг умра қилишига рухсат берилди.

 

Манба

Azon.uz

 

Кўришлар: 154 | Қўшди: azanmediatv | Даража: 0.0/0
Барча изоҳлар: 1
avatar
0
1 prikoluzb90 • 20:25, 01-10-21 [Материал]
Зурку Алхамдиллах
avatar