@Rivoyatlarbot
menu
person

23:17
Бармоқ учлари бетакрордир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони каримнинг Қиёмат сурасида шундай марҳамат қилинган:

«Қиёмат куни билан қасам. Ва маломатчи нафс билан қасам. Инсон Бизни унинг суякларини жамлай олмас, деб ўйларми? Албатта, Биз унинг бармоқ учларини ҳам тиклашга қодирмиз» (1–4-оятлар).

Шу ерда мулоҳаза қилинади, хўш, нима учун инсоннинг бошқа аъзолари эмас, айнан бармоқ учи? Бунинг сабаби шуки, инсоннинг бошқа аъзолари – кўзми, бурунми ёки бошқа аъзоларми, иккинчисига ўхшаши мумкин. Бармоқ учлари эса такрорланмас, ҳеч кимники бошқа бировникига ўхшамас экан.

Демак, Аллоҳ дунёда ўтган барча инсонларнинг сон-саноқсиз бармоқларини ҳам қиёмат куни дунёда қандай бўлса, шундай ҳолга келтира олишини таъкидламоқда.

Бармоқларнинг бу хусусияти яқин-яқинларгача ҳеч кимга маълум эмас эди. 1884 йилда Англияда кишиларга имзо чекиш ўрнига бармоғини босиш жорий қилингандан сўнг, ҳеч бир инсоннинг бармоқ излари бошқа бировникига ўхшамаслиги аён бўлди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

«Иймон» китобидан

Кўришлар: 139 | Қўшди: azanmediatv | Даража: 0.0/0
Барча изоҳлар: 0
avatar