08:46 Меҳмонни икром қилиш | |
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Абу Шурайҳ Хузоъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтаётганларини икки қулоғим эшитган ва икки кўзим кўрган: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин, мукофотини берсин», дедилар. «Мукофоти нима, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. «Бир кечаю бир кундуз. Зиёфат уч кун. Ундан кейини садақадир. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Муаллиф Манба Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф islom.uz | |
|
Барча изоҳлар: 0 | |
| |