@Rivoyatlarbot
menu
person

00:11
Жаннатга кампирлар кирмайди

حَدَّثَنَا عَبْدُ بْنُ حُمَيْدٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا مُصْعَبُ بْنُ الْمِقْدَامِ، قَالَ: حَدَّثَنَا الْمُبَارِكُ بْنُ فَضَالَةَ، عَنِ الْحَسَنِ، قَالَ: أَتَتْ عَجُوزٌ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، ادْعُ اللَّهَ أَنْ يُدْخِلَنِي الْجَنَّةَ، فَقَالَ: يَا أُمَّ فُلانٍ، إِنَّ الْجَنَّةَ لا تَدْخُلُهَا عَجُوزٌ، قَالَ: فَوَلَّتْ تَبْكِي، فَقَالَ: أَخْبِرُوهَا أَنَّهَا لا تَدْخُلُهَا وَهِيَ عَجُوزٌ إِنَّ اللَّهَ تَعَالَى، يَقُولُ: إِنَّا أَنْشَأْنَاهُنَّ إِنْشَاءً، فَجَعَلْنَاهُنَّ أَبْكَارًا، عُرُبًا أَتْرَابًا

Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳ айтади:

«Бир кампир Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг Аллоҳ мени жаннатга дохил қилсин», деди. У зот: «Эй Фалончанинг онаси, жаннатга кампирлар кирмайди», дедилар. У йиғлаб ортига қайтди. У зот: «Онахонга хабар беринглар. У кампир ҳолида жаннатга кирмайди. Ахир Аллоҳ таоло: «Албатта, Биз уларни дафъатан, махсус яратдик. Бас, уларни бокиралар қилиб қўйдик бир хилдаги тенгдош маҳбубалар», деб марҳамат қилган», дедилар».

 

«Шамоил Муҳаммадий» китобидан

Абдулазиз Усмон таржимаси

Кўришлар: 269 | Қўшди: azanmediatv | Даража: 5.0/1
Барча изоҳлар: 0
avatar