@Rivoyatlarbot
menu
person
Каталогдаги барча материаллар: 9
Кўрсатилган материаллар: 1-9


Биринчи инсон ва биринчи пайғамбар бўлмиш отамиз Одам алайҳиссаломнинг яратилишлари қиссаси «Бақара» сурасида қуйидагича баён этилади: «Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: «Албатта, Мен ер юзида халифа қилмоқчиман», – деди. (Улар:) «Унда бузғунчилик қиладиган, қон тўкадиган кимсани қилмоқчимисан? Ҳолбуки, биз Сени ҳамдинг ила поклаб ёд этиб ва Сени улуғлаб турибмиз», – дедилар.

Батафсил
Муаллиф: azanmediatv | 18-11-21 | Кўрилди: 108 |


Ҳабиб ибн Зайд ал-Ансорий қиссаси

Бу уйнинг ҳар бурчида иймон ва хотиржамлик ҳукм сурар эди. Хонадон соҳибларининг ҳар бири дин йўлида фидокорлик кўрсатадиган чин иймонли кишилар эди. Ҳабиб ибн Зайд ал-Ансорий (Аллоҳ ундан рози бўлсин) ҳам худди шу саодатманд хонадонда улғайди.

Батафсил
Муаллиф: azanmediatv | 21-09-21 | Кўрилди: 153 |


ИСМОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМ ҚИССАСИ

Қуръони Карим Исмоил алайҳиссаломнинг исмларини ўн марта тилга олган. У зот Бақара, Оли Имрон, Нисо, Анъом, Иброҳим, Марям, Анбиё ва Сод сураларида зикр қилинганлар. Исмоил алайҳиссалом асосан ўз оталари Иброҳим алайҳиссалом билан бирга эсга олинишлари ҳаммага маълум.

Батафсил
Муаллиф: azanmediatv | 21-09-21 | Кўрилди: 154 |


ЯЪҚУБ АЛАЙҲИССАЛОМ ҚИССАСИ

Аллоҳ таоло Ўз бандаси ва пайғамбари Яъқуб алайҳиссаломни Ўз китоби Қуръони Каримда ўн олти жойда зикр этган. Яъқуб алайҳиссаломнинг зикри Бақара, Оли Имрон, Нисо, Анъом, Ҳуд, Юсуф, Марям, Анбиё, Анкабут ва Сод сураларида келган.

Батафсил
Муаллиф: azanmediatv | 21-09-21 | Кўрилди: 142 |


ҲОРУН АЛАЙҲИССАЛОМ ҚИССАСИ

Қуръон Каримда Ҳорун алайҳиссаломнинг номлари йигирма марта келган. У зот Бақара. Нисо, Анъом, Аъроф, Юнус, Марям, Тоҳо, Анбиё, Мўминун, Фурқон, Шуаро, Қасас ва са-Саффот сураларида мазкурдирлар.

Батафсил
Муаллиф: azanmediatv | 20-09-21 | Кўрилди: 144 |


Юнус алайҳиссалом қиссаси

Қуръони Каримда Юнус алайҳиссалом Нисо, Анъом, Юнус ва Вас-Саффот сураларида зикр қилинган. Анбиё сурасида эса «Зуннун», Қалам сурасида «Соҳибилҳут» лақаби ила зикр қилинган.

Батафсил
Муаллиф: azanmediatv | 20-09-21 | Кўрилди: 140 |


Довуд алайҳиссалом қиссаси

Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Довуд алайҳиссаломни Қуръони Каримда ўн олти марта зикр қилган. У зот ҳақларида Бақара, Нисо, Моида, Анъом, Исро, Анбиё, Намл, Саба ва Сод сураларида ояти карималар бор.
У зотнинг насаблари Довуд ибн Ийшаа ибн Увайд бўлиб, бориб охири Яҳузо ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим бўлиб тугайди. Насаб илми соҳибларининг ҳаммаси Довуд алайҳиссаломни Яҳузо ибн Яъқуб авлодидан эканларига иттифоқ қилганлар.
Довуд алайҳиссалом пайғамбар қилиб юборилишларидан аввал Бани Исроил заифлашиб, шариат йўқолиб, ширку хурофотлар кенг тарқалиб кетган эди.

Батафсил
Муаллиф: azanmediatv | 20-09-21 | Кўрилди: 184 |


АЙЮБ АЛАЙҲИССАЛОМ

Қуръони Каримда ҳам, суннати мутоҳҳарада ҳам Айюб алайҳиссаломнинг ўзларига етган мусибатга сабр қилганликларидан бошқа, ҳаётлари, қавмлари ёки даъватлари ҳақида маълумотлар келган эмас. Шунинг учун биз у зотнинг зикрлари келган ояти карималарни ўрганиш ила кифояланамиз.
«Биз сенга худди Нуҳ ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий юборганимиздек ваҳий юбордик. Биз Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Асбот, Ийсо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулай-монларга ваҳий юбордик. Довудга эса Забурни бердик» (Нисо сураси, 163-оят).

 

Батафсил
Муаллиф: azanmediatv | 20-09-21 | Кўрилди: 147 |


ЗУЛ КИФЛ алайҳиссалом қиссаси

Баъзи тарихчилар бу зотни Айюб алайҳиссаломнинг ўғли дейишларини эслаб ўтдик. Бу зот ҳақларида Қуръони Каримнинг икки жойда қисқагина маълумот бор. Бошқа ҳеч қандай маълумот на Қуръонда ва на ҳадисда бор.

Шунинг учун ўша маълумотларни келтирган Қуръони Карим оятларини ўрганиш ила кифояланамиз.

Аллоҳ таоло Анбиё сурасида қуйидагиларни айтади:

«Ва Исмоил, Идрис ва Зул Кифлни эсла. Уларнинг ҳар бири сабр қилгувчилардандир» (85-оят).

Батафсил
Муаллиф: azanmediatv | 20-09-21 | Кўрилди: 152 |